Тожикистонда гўшт нархи қимматлади
Олам
−
26 Июль
11009Тожикистон аҳолисининг мол ва қўй гўштига эҳтиёжи гўшт нархининг юқорилашига сабаб бўлди. Бу ҳақда республика қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Нигора Анварий маълум қилди.
Қайд этилишича, вазир ўринбосари шу хусусида матбуот анжумани ўтказиб, гўшт нархи мамлакатда қимматлагани сабабини тушунтирган.
“Ҳозир биз аҳолини 99,9 фоиз гўшт билан таъминлаяпмиз, лекин унинг нархи тушмаётганининг сабаби бозор талабининг ошиши ва хориждан озуқа импортидир”, дейди у.
Шунингдек, вазир ўринбосари Тожикистонда ҳозирда гўшт экспорт ёки импорт қилинмаётганини ва гўштли ҳайвонларни кўпайтириш, товуқ ва балиқ нархларини тартибга солиш зарурлигини таъкидлади.
Маълум қилинишича, Душанбенинг айрим бозорларида бир килограмм мол гўшти нархи 80-82 сомонийдан (95-97 минг сўм) ошади. Қўй ва эчки гўшти нархи 85 сомонийга (101 минг сўм) етди.
Илгари мамлакатда мол гўшти ўртача нархи 71 сомоний (84 минг сўм), қўй гўшти 75 сомоний (89 минг сўм) бўлиб, фақат Панжикент ва Хўжандда 80 сомонийдан (95 минг сўм) юқори бўлган. Энг паст нарх Хорогда қайд этилиб, 64 сомонийни (76 минг сўм) ташкил этган.
LiveБарчаси