Тожикистон ва Ўзбекистон чегарасида янги ўтказиш пунктлари очилади

Жамият

image

Расмий Тошкент ва Душанбе халқаро аҳамиятга молик янги назорат-ўтказиш пунктларини очишга келишиб олди. Бу ҳақда Тожикистоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси хабар берди. 

Қайд этилишича, Тошкентда Тожикистон Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Абдужаббор Раҳмонзода ва Ўзбекистон Давлат божхона қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Илҳом Мухторов мамлакатлар ўртасидаги божхона ҳамкорлигини мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилган.

Томонлар Тожикистон-Ўзбекистон чегарасидаги "Бекобод" назорат-ўтказиш пункти фаолиятини янгилашга келишиб олган. Бу ўтиш пункти Тожикистоннинг Сўғд вилоятидаги Спитамен туманида жойлашган У орқали Ўзбекистоннинг Тошкент вилоятига ўтиш мумкин. Қайд этилишича, бу ерда оқимни қабул қилиш ўтказувчанлигини ошириш зарур.

Бундан ташқари, суҳбат давомида икки давлатнинг тегишли тузилмалари ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтиришдан манфаатдорлик билдирилган. Товар ва маҳсулотларни ташишда божхона хизматларининг самарали фаолиятини кучайтириш бўйича аниқ таклифлар билдирилган.

Шунингдек, йиғилишда божхона кўригидан ўтиш тартибини тезлаштириш, чегара пунктларида автотранспорт воситаларининг тўсиб қўйилишининг олдини олиш масаласи ҳам кўтарилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

196

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг