Тожикистон Ўзбекистон билан парвозларни қайта тиклайди
Жамият
−
18 Июнь 2020
7339Аввалроқ, Ўзбекистон томони Тожикистонга авиақатновларни тиклаш бўйича хат юборгани ҳақида хабар берган эдик. Тожикистон томони халқаро парвозларни бўйича ниҳоят бир қарорга келди.
Унга кўра, Тожикистон Ўзбекистон билан авиақатновларни жорий йилнинг 1 июлидан тиклайди.. Йўловчилардан саломатлиги тўғрисида тиббий маълумотномага талаб этилади. Бу ҳақда Тожикистоннинг “Ховар” Миллий ахборот агентлиги хабар қилди.
Тожикистон 1 июлдан бошлаб Ўзбекистондан ташқари Бирлашган Араб Амирликлари билан ҳам халқаро авиақатновларни қайта тиклайди. Тожикистонда коронавирусга қарши кураш бўйича штаб тегишли қарорни қабул қилди.
“Республика штаби қарорига мувофиқ, 1 июлдан Бирлашган Араб Амирликлари ва Ўзбекистон Республикаси шаҳарлари йўналишлари бўйича халқаро авиақатновлар очиқ бўлади. Барча йўловчилар саломатлиги тўғрисида тиббий маълумотномага эга бўлишлари шарт”, дейилган хабарда.
Тожикистоннинг фуқаро авиацияси агентлигига Россия, Туркия, Хитой каби давлатлар билан авиаалоқани тиклаш имкониятини ўрганиш ва ўз хулосасини Республика штабига киритиш вазифасига қўйилган.
Тожикистон 20 мартдан бошлаб мамлакатда коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида барча аэропортларини ёпган эди. Тошкент ва Душанбе ўртасидаги парвозлар эса 16 март куни тўхтатиб қўйилганди.
Маълумот учун, 15 июндан ўзбекистонликларга эпидемиологик вазият яхши бўлган давлатларга иш ва ўқиш учун боришга рухсат берилди.
LiveБарчаси