Тожикистон шарқида террорга қарши операция бошланди 

Олам

image
0:00
0:00
download

Тожикистон куч тузилмалари мамлакат шарқидаги Тоғли Бадахшон автоном вилоятида террорга қарши операция бошлади. Бу ҳақда мамлакат ИИВ матбуот марказига таяниб хабар берилган.  

“Уюшган жиноий гуруҳ аъзолари ижтимоий-сиёсий вазиятни издан чиқариш мақсадида Тоғли Бадахшон автоном вилояти Рушон туманидаги автомобиль йўлининг бевосита давлат чегараси чизиғидаги “Душанбе-Кульма” халқаро автомобиль йўлини ноқонуний равишда тўсиб қўйган”, дейилади баёнотда. 

Қўшимча қилинишича, давлат ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари фуқаролар хавфсизлигини, жамоат тартибини таъминлаш ва транспорт воситаларининг тўсиқсиз ҳаракатини тиклаш мақсадида антитеррор операциясини бошлаган. 

Матбуот маркази хабарида жиноятчилар халқаро террорчилик ташкилотлари томонидан қўллаб-қувватланган қурол ва ўқ-дориларни мамлакатдан ташқарида олгани, шунингдек, террорчилик ҳаракатлари ва бошқа провокациялар уюштириш учун хорижий ёлланма аскарларни жалб қилгани қайд этилган. 

Ҳуқуқ-тартибот идорасига кўра, ҳужумчиларнинг ҳаракатлари конституциявий тузум асосларига атайлаб қарши қаратилган. Жиноий гуруҳлар ҳуқуқ-тартибот идораларининг қурол-яроғ ва ўқ-дориларни топшириш ҳақидаги қонуний талабларини бажармаган ва қуролли қаршилик кўрсатган. 

Маълумот ўрнида, жорий йилнинг 14 май куни Тоғли Бадахшон вилоятида митинг бўлиб ўтди. Таъкидланишича, ушбу митинг “ноқонуний акция” бўлиб, у “мамлакат хавфсизлигига” путур етказиш мақсадида уюштирилган. Расмийлар бу ҳаракатларни терроризм деб баҳолаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Тожикистон

Баҳолаганлар

225

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг