Тожикистон МТЖга ҳам янги бош мураббий тайинланди

Спорт

image

Тожикистон миллий терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди. Бу ҳақда Тожикистон футбол федерацияси хабар берди.

Бугун, 3 октябрь куни Тожикистон футбол федерацияси Тожикистон миллий терма жамоасининг янги мураббийлар штабини тасдиқлади. Бош мураббий сифатида 58 ёшли сербиялик мутахассис Горан Стеванович тайинланди.

Турли йилларда Горан Стеванович Гана терма жамоасини бошқарган. Клуб билан эса Африка Миллатлар Кубогида иштирок этган, шунингдек, Сербия U-21 терма жамоасини бошқарган. Бундан ташқари, Стеванович 2006 йилги Жаҳон чемпионатида Сербия терма жамоаси бош мураббийи ёрдамчиси бўлган.

Стеванович мураббийлик фаолияти давомида Осиёда ҳам ишлаган. Собиқ футболчи Хитойда “Циндао” клубини бошқарган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон футбол ассоциациясининг терма жамоа мураббийлиги масаласи бўйича Фабио Каннаваро билан оғзаки келишувга эришгани ҳақида хабар берилган эди.

Жаҳонгир Иномжонов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Тожикистон футбол Горан Стеванович

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг