Қурбонлар 5 нафар бўлганини Тожикистон нега яширди?

Олам

image

Тожикистон расмийлари 6 ноябрь куни “Султонобод” чегара отряди ҳарбий қисмига қарашли 4-“Ишкобод” чегара пунктида содир бўлган воқеада ҳарбийлардан 2 киши эмас, аслида 5 киши қурбон бўлганини яширган. Расмий Душанбе террорчилар билан қуролли тўқнашувда 20 нафар жангаридан 15 нафари йўқ қилингани, 5 нафари йўлга олингани ва бу вақтда Тожикистон ИИВ ходими ва бир аскар ҳам ҳалок бўлганини айтганди. Аммо Тожикистон қурбонлари 5 киши бўлган. 

Тожикистон Ички ишлар вазирлиги дастлаб икки нафар ходим – Иззатулло Абубакр ва Баҳром Шаҳзода вафот этганини маълум қилганди. Аслида эса яна уч киши Диловар Толибов, Хофизжон Хусайнов, Ғанижон Давлат ҳам қуролли тўқнашув қурбони бўлган. 

Капитан Диловар Толибовни сўнгги манзилга кузатиш маросими Конибодомда, оддий аскар Хофизжон Хусайновнинг дафн маросими эса  Панжикентда бўлиб ўтган. Унда Сўғд вилояти хокими ўринбосарлари, шаҳар мэрлари, чегара хизмати раҳбарлари иштирок этгани маълум.

Конибодом шаҳри мэри ўринбосари Асрор Гуфонзода Sputnik Тожикистон билан суҳбатда Диловар Толибовнинг дафн маросими 7 ноябрь куни соат 10:00 да бўлганини маълум қилган. Унда Конибодом раҳбари Зафарбек Давлатзода ва Сўғд вилояти раиси ўринбосари Рустам Каримзода иштирок этган. 

“Диловар Толибов Конибодом шаҳридаги Казокон қабристонида дафн этилди”, дейди Гуфонзода.

Капитан Диловар Толибов 29 ёшда бўлган. 2014 йил ҳарбий билим юртини битиргандан сўнг чегара қўшинларига хизматини давом этиш учун юборилган. 

Шуни алоҳида таъкидлаш ўринлики, мазкур ҳодиса билан боғлиқ хабарлар на Тожикистон Республикаси ҳуқуқ-тартибот органларининг расмий сайтида, на Президент сайтида эълон қилинди.  


Мақола муаллифи

Теглар

Тожикистон

Баҳолаганлар

559

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг