Тожикистон чегарачилари қирғиз фуқароларига қарата ўқ узди

Олам

image

Қирғизистон ва Тожикистон чегарачилари ўртасидаги отишма тожик ҳарбийлари томонидан қўзғатилган, улар кутилмаганда қирғизистонлик чегарачилар ва фуқароларга қарата ўт очган. Бу ҳақда Қирғизистон Давлат чегара хизмати (ГРС) нинг ПР ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

“Ҳозирда Қирғизистон-Тожикистон давлат чегарасида ушбу ҳудуддаги вазиятни барқарорлаштириш мақсадида Қиргʼизистоннинг Боткен йўналишидаги чегара вакиллари билан Тожикистоннинг Исфара йўналишидаги чегара вакиллари учрашуви бўлиб ўтмоқда", дейилади баёнотда.

Чегара хизматининг хабар беришича, отишма пайтида Қирғизистон Давлат чегара хизматининг уч нафар ҳарбий хизматчиси турли даражадаги жароҳатлар олган ва улар зарур тиббий ёрдамни олмоқдалар.


Мақола муаллифи

Теглар

Тожикистон Қирғизистон

Баҳолаганлар

591

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made