Тожикистон Афғонистонга электр энергиясини етказиб бериш бўйича шартномани узайтирди
Олам
−
12 Январь 2023
3114Тожикистоннинг “Барки Тожик” ва Афғонистоннинг Da Afghanistan Breshna Sherkat (DABS) миллий электр энергетика компаниялари 2023 йилга мўлжалланган шартномани имзолади. Бу орқали Тожикистон электр энергиясини Афғонистонга етказиб бериш бўйича шартнома узайтирилди. Бу ҳақда DABS компаниясининг Twitter саҳифасида маълум қилинди.
“2023 йил учун электр энергияси етказиб бериш бўйича шартномани DABS компанияси бош директори Альҳаж Мулла Муҳаммад Ҳаниф Ҳамза ва Тожикистон Миллий электр энергетика корпорацияси бош директори Муҳаммадумар Асозода имзолади”, дейилади хабарда.
Шартномада Тожикистон электр энергияси ҳажми ва нархи кўрсатилмаган.
Қайд этилишича, икки мамлакат электр тармоқлари корхоналари ҳар йили шундай шартномалар тузади. Аввалги шартномага кўра, 2022 йилда Тожикистон Афғонистонга 1,5 млрд кВт/соат, Ўзбекистон эса 2 млрд кВт/соат электр энергияси етказиб бериши керак эди.
Маълумот ўрнида, Афғонистонга электр энергияси экспорти ҳар йили Марказий Осиё давлатлари ва Афғонистон ўртасида – Тожикистондан майдан сентябргача, Ўзбекистондан эса октябрдан апрелгача амалдаги келишувлар асосида амалга оширилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, “Толибон” вакили мамлакатдаги электр узилишларида Ўзбекистонни айблаб чиққан эди. Бунга жавобан Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги тармоқда техник носозликлар туфайли таъмирлаш ишлари олиб борилаётганини, шу сабабли Афғонистонга электр энергияси экспорти қисқарганини, бироқ тўхтатилмаганини маълум қилганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь