Тошкент “Толибон”нинг иддаоларига жавоб қайтарди

Жамият

image

Иддао қилинганидек, Ўзбекистондан Афғонистонга электр энергиясини етказиб бериш тўхтамаган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги маълум қилди. 

Гап шундаки, Афғонистоннинг DABS энергетика компанияси вакили Ҳикматулла Майванди видеомурожаат қилиб, Ўзбекистон ўз электр тармоқларидаги муаммолар туфайли Қобул олдидаги шартнома мажбуриятларини вақтинча бажара олмаганини маълум қилди. Ушбу мурожаат Ўзбекистон томони эса буни рад этмоқда. 

Қайд этилишича, ҳозирда битта “Наибобот 1” электр узатиш тармоғи орқали электр энергияси етказиб берилмоқда, иккинчи “Наибобот 2” тармоғида техник носозликлар туфайли таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Шу муносабат билан Афғонистонга электр энергияси экспорти қисқарган, бироқ тўхтатилмаган.

“Шу кунларда 125 МВт электр энергияси етказиб берилмоқда”, дейилади Ўзбекистон томони баёнотида.

Маълумот учун, Da Afghanistan Breshna Sherkat (DABS) – мустақил ва автоном компания бўлиб, Афғонистоннинг “Корпорациялар ва чекланган жавобгарлик тўғрисида”ги қонунига мувофиқ ташкил этилган. DABS масъулияти чекланган жамият бўлиб, барча акциялари Афғонистон ҳукуматига тегишли. 

Компания 2008 йил 4 майда ташкил этилган. DABS бутун Афғонистон бўйлаб электр энергиясини ишлаб чиқариш, импорт қилиш, узатиш ва тақсимлашни тижорат асосида бошқаради.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1408

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг