Тожик-афғон чегарасида яна отишма бўлди. Қурбонлар бор

Олам

image

Тожикистон ва Афғонистон чегарасида яна отишма бўлди. Бу ҳақда Тожикистон Миллий хавфсизлик Чегара қўшинлари хабар берди.

Маълум бўлишича, 29 январь куни соат 19:30 атрофида Тожикистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг 0341-қисмининг Баҳорак чегара пости ҳудудида 5 нафар афғон контрабандачиси чегарани ноқонуний равишда кесиб ўтиб, мамлакатга кирган.

Кузатувлар натижасида афғонларнинг ҳудуддаги йўналиши аниқланган. Қуролланган контрабандачилар чегара қўриқчиларининг буйруқларига бўйсунмай қаршилик кўрсатиб, Афғонистон томон қочишга уринган. Отишмалари оқибатида уч нафар афғон контрабандачиси воқеа жойида зарарсизлантирилган. Икки нафар контрабандачи тун қоронғулигидан фойдаланиб, Афғонистон томон қочишга муваффақ бўлган.

Хабарга кўра, воқеа жойидан 3 та Калашников автомати, 150 та ўқ-дори, 4 та пакетда 73 та гиёҳванд моддалар “гашиш”, “афюн” ва қайиқ мусодара қилинган.

Айни пайтда ҳолат юзасидан, Тожикистон Жиноят кодексининг 200-моддаси (гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни сотиш мақсадида ноқонуний олиб ўтиш), 289-моддаси (контрабанда), 335-моддаси (Тожикистон Республикаси давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтиш) ва 195-моддаси (қурол, ўқ-дори, портловчи моддалар ва портловчи қурилмаларни ноқонуний равишда олиш, ўтказиш, сотиш, сақлаш, ташиш ёки олиб юриш) билан жиноий иш қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошланган. 

Эслатиб ўтамиз, бу ҳодиса Тожикистон-Афғонистон чегарасида биринчи қуролли тўқнашув эмас. Аввалроқ, Афғонистон билан чегара орқали Тожикистонга ноқонуний кирган тўрт нафар қуролланган террорчи йўқ қилингани ҳақида хабар берилганди.

Алиқулов Жавоҳир


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

чегара Тожик-афғон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг