“Тоттенхэм” дербида “Челси”ни мағлубиятга учратди
Sport
−
10:16 327 1 minute
Кеча, 24 октябрь куни Англия Премьер-лигасининг 8-тури доирасида Лондон дербиси бўлиб ўтди. Унда “Тоттенхэм” сафарда “Челси”ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди.
Учрашувда ҳисоб 77-дақиқада очилди. Бурчак зарбасидан кейин “Челси” дарвозабони Майк Пендерс тўпни қайтаришга уринган вазиятда уни ўз дарвозасига киритиб юборди. 80-дақиқада эса “Челси” ярим ҳимоячиси Коул Палмер иккинчи сариқ карточкани олиб, майдондан четлатилди. Шундан сўнг “Тоттенхэм”нинг француз ҳужумчиси Матис Тель жамоасининг иккинчи голини киритди.
Шу тариқа, “Тоттенхэм” АПЛда кетма-кет иккинчи ғалабасини қўлга киритди. Аввалги турда жамоа ўз майдонида “Ковентри”ни 3:1 ҳисобида мағлуб этганди. Тўпланган 9 очко билан клуб турнир жадвалида 12-ўринга кўтарилди.
“Челси” эса чемпионатдаги учинчи мағлубиятини қабул қилиб олди. Жамоа 13 очко билан тўртинчи ўринни эгаллаб турибди.
Live
All