“Тоттенхэм” “Барселона” футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи
Спорт
−
04 Декабрь 2021
2526Франция терма жамоаси ва “Барселона” ҳужумчиси Усмон Дембеле тез орада клубини ўзгартириши мумкин. Бу ҳақда “Mundo Deportivo” нашри хабар берди.
Маълум қилинишича, футболчининг хизматларига “Тоттенхэм” клуби қизиқиш билдирмоқда. “Шпорлар” Дембеленинг Каталония клубидаги ўрнини фаол равишда кузатиб бормоқда. Франциялик футболчини “Ньюкасл” расмийлари ҳам жамоага таклиф қилмоқчи.
24 ёшли футболчининг «Барселона» билан амалдаги шартномаси 2022 йилнинг ёзида якунига этади.
Эслатиб ўтамиз, “кўк-анорранглилар” бош мураббийи Хави Дембеленинг шартномаси иқтисодий масала эмаслигини маълум қилган эди. Шунингдек, франциялик футболчи дунёнинг энг яхши футболчисига айланиши мумкин эканини ҳам таъкидлаган эди.
Маълумот учун, жорий мавсумда Дембеле “Барселона” сафида учта ўйинда майдонга тушди ва гол уришнинг уддасидан чиқмади. Transfermarkt портали футболчининг нархини 50 миллион еврога баҳоламоқда.