“Тоттенҳэм” Соннинг ўрнини “Реал” ҳужумчиси билан тўлдирмоқчи
Спорт
−
06 Август 2025 10734 2 дақиқа
Англиянинг “Тоттенҳэм” клуби яқинда жамоани тарк этган Сон Хён Мин ўрнига “Реал Мадрид” ҳужумчиси Родригони олиб келмоқчи. Клуб бразилиялик вингер учун 60 миллион евродан ортиқ маблағ таклиф қилишга тайёрланмоқда. Бу ҳақда “Goal” нашри хабар берди.
Қайд этилишича, Родриго “Реал Мадрид”ни тарк этиши мумкин. Сон эса АҚШнинг “Лос Aнжелес” жамоасига ўтди. Шунга кўра, “Тоттенҳэм” Родриго учун 60 миллион евролик таклифни тайёрламоқда.
Нашрга кўра, Родриго ҳозирда қисқартирилган мавсумолди тайёргарликларини клуб билан давом эттирмоқда, аммо трансфер ойнаси ёпилгунча унинг келажаги номаълум.
Маълумот учун, бразилиялик футболчи 2019 йилнинг ёзидан буён “Реал Мадрид”да ўйнаб келмоқда ва 270 дан ортиқ ўйинда майдонга тушиб, 68 та гол урган ҳамда 51 та ассист амалга оширган. У “Реал” билан уч марта Ла Лига, бир марта Copa del Rey ва икки марта Чемпионлар Лигасини ютган.
Эслатиб ўтамиз, ушбу мавсум якунлангач, “Қироллик клуби”да бош мураббий алмашди. Жамоанинг афсонавий мураббийи Карло Анчелоттининг истеъфоси эълон қилиниб, клуб собиқ ярим ҳимоячиси Хаби Алонсо бош мураббий этиб тайинланган эди.
Нодир Шукуров
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025