Тоштемиров яна бир медалга эга чиқди

Спорт

image

Саудия Арабистонида ўтказилаётган оғир атлетика бўйича Жаҳон чемпионатининг даст кўтариш баҳсларида олтин медални қўлга киритган Муҳаммадқодир Тоштемиров икки кураш ҳисобида ҳам совриндорлар қаторидан жой олди. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси (МОҚ) матбуот хизмати хабар берди.

Силтаб кўтаришдаги 188 кг Тоштемировга мазкур йўналишда медаль тақдим қилмаган бўлса ҳам, якунда икки курашда Ўзбекистон вакили 3-ўринни эгаллади.

1. Оскар Мартинес (Италия)  - 356 (163+193) кг;

2. Раҳмат Абдуллоҳ (Индонезия)  - 354 (145+209) кг;

3. Муҳаммадқодир Тоштемиров (Ўзбекистон) - 352 (164+188) кг.

Маълумот учун, Ар-Риёд шаҳрида ўтаётган мусобақа 17 сентябрга қадар давом этади. Турнир якунига қадар яна 8 нафар Ўзбекистон вакили медаллар учун баҳсларга киришади.


Мақола муаллифи

Теглар

оғир атлетика Муҳаммадқодир Тоштемиров

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг