Тошкентда Lexus ва Captiva тўқнашуви оқибатида машиналардан бири ёниб кетди
3-саҳифа
−
08 Ноябрь 2022
7345Жорий йилнинг 7 ноябрь куни Тошкентда Captiva ва Lexus машиналари тўқнашиб кетди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, соат 22:00 ларда Тошкент шаҳар Юнусобод тумани Алишер Навоий - Зарафшон кўчалари кесишган чорраҳасида 1969 йилда туғилган В.П. бўлган Lexus'ни бошқариб кетаётиб, 2001 йилда туғилган С.И. бошқарувидаги Captiva билан тўқнашган.
Йўл транспорт ҳодисаси оқибатида икки машина ҳайдовчилари ва йўловчилари турли тан жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган. Шунингдек, тўқнашув оқибатида Captiva автомобили ёниб кетган.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси