Тошкентнинг қадимий 12 та дарвозаси тикланади
Жамият
−
18 Май 2022
10593Тошкент ҳокимлигида ишчи гуруҳ пойтахтнинг қадимий 12 дарвозасини тиклашга киришди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг ўзида ўн иккита қадимий дарвозадан иккитаси қайта тикланади.
Мутахассислар батафсил концепция билан ишлашни фаоллаштириш зарурлигини муҳокама қилган. Дарвоза аниқ тарихий кўринишда қайта тикланиши ваъда қилинмоқда, бунинг учун тажрибали тарихчилар ва археологлар жалб қилинади.
Маълумот ўрнида, Тошкент XIX аср ўрталарига қадар ҳудуд ёки йўналишнинг қадимий номи билан аталган 12 та дарвозали қалъа девори билан ўралган бўлган: Лабзак, Тахтапул, Қорасарой, Сағбон, Чиғатой, Кўкча, Самарқанд, Комолон, Бешёғоч, Қўймас, Қўқон ва Қашқар. Дарвозаларнинг ҳар бирини Тошкентга келган савдо карвонларидан солиқ йиғувчи соқчилар қўриқлаган.
LiveБарчаси