Алишер Усмонов Тошкентнинг Эски шаҳаридаги лойиҳага ёрдам беради

Жамият

image

Тошкентнинг эски шаҳар ҳудудида арт-резиденциялар яратиш режалаштирилмоқда. Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси шундай ташаббус билан чиқди. Лойиҳа Алишер Усмоновнинг “Санъат, илм ва спорт” хайрия жамғармаси ёрдамида амалга оширилади.

Ижодий масканни ташкил этиш бўйича пойтахтнинг Олмазор туманида жойлашган иккита объект танлаб олинган.

Биринчи объект Намуна маҳалласида жойлашган ва анъанавий меъморий кўриниши сақлаб қолинган “Маткаримбой” мадрасаси. Иккинчи объект эса эски болалар боғчаси – Ҳастимом маҳалласида жойлашган.

Таъкидланишича, Тошкентдаги арт-резиденциялар Замонавий санъат марказининг таълим йўналиши учун платформа ҳамда маҳаллий ва халқаро ижод вакиллари ўртасида ҳамкорлик учун хизмат қилади.

Лойиҳа дизайн концепцияси Марокашнинг “Studio KO” меъморчилик бюроси билан ҳамкорликда ишлаб чиқилади.

Аввалроқ, Тошкент маҳаллалари UNESCO Бутунжаҳон маданий меросининг Дастлабки рўйхатига киритилгани ҳақида хабар берган эдик. Эндиликда рўйхатга киритилган ушбу ҳудудда ҳеч қандай инвестиция қурилиш лойиҳаларини амалга оширишга рухсат бўлмайди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент Эски шаҳар

Баҳолаганлар

304

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг