Тошкентнинг эҳтиёжманд оилаларига 8 кун ичида 2,5 млрд сўмга яқин озиқ-овқат маҳсулоти етказилди

Жамият

image

Коронавирусга қарши кураш доирасида Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳузурида Хайрияларни мувофиқлаштириш маркази ташкил этилган эди. Аҳолини мурожаатлари билан тизимли ишлаш ва манзилли ёрдам кўрсатиш мақсадида очилган “Call-марказ” нинг  1197 қисқа рақами соат 9:00 – 17:00 оралиғида мунтазам ишламоқда. 

Маълумотда келтирилишича, 9 апрель ҳолатига кўра, аҳоли томонидан “Call-марказ”га жами 14 908 та мурожаат келиб тушган (1 кун – 787 та, 2 кун – 1 190 та, 3 кун – 2057 та, 4 кун – 2047 та, 5 кун – 2318 та, 6 кун – 2170 та, 7 кун – 2086 та, 8 кун – 2253 та).  Ушбу мурожаатлар электрон дастур орқали ҳар бир туман бўйича тузилган ишчи гуруҳларга юборилган.

Таъкидланишича, Тошкент шаҳар бўйича манзилли рўйхат асосида аҳоли учун зарур бўлган бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари 30 та юк ташиш учун мўлжалланган автомобиль орқали жами 17 324  та хонадонга етказилган. Ҳисоб-китобларга кўра, етказилган маҳсулотларнинг умумий қиймати 2 миллиард 425 миллион 360 минг сўмни ташкил этмоқда.   

Айни дамда марказда доимий тарзда Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг 100 дан зиёд волонтёри (кўнгилли ёшлар) ихтиёрий асосда фаолият олиб бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни вақтгача коронавирусга чалинганлар сони 582 нафарга етди. Бугунгача уларнинг 38 нафари даволанди ва 3 нафари вафот этди.

Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент Коронавирус Ўзбекистонда хайрия марказлари

Баҳолаганлар

14

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг