Тошкентнинг бир нечта марказий кўчалари вақтинча ёпилади

Жамият

image

Тошкентда оммавий югуриш мусобақаси ўтказилиши муносабати билан эртага, 19 февраль куни соат 07:00 дан соат 09:30 гача бир нечта марказий кўчалар ёпилади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги Ахборот хизмати хабар қилди.

Қуйида ёпилиши кутилаётган кўчалар рўйхати ва харитаси илова қилинади:

  • Халқлар дўстлиги санъат саройи олди майдонидан Фурқат кўчаси бўйлаб Бешёғоч кўчаси кесишган жойигача;
  • Бешёғоч кўчаси бўйлаб Ислом Каримов кўчаси билан кесишган жойгача;
  • Ислом Каримов кўчаси бўйлаб Амир Темур шоҳ кўчаси билан кесишган жойгача;
  • Амир Темур шоҳ кўчасидан Амир Темур хиёбони айланма йўли бўйлаб Ислом Каримов кўчаси билан кесишган жойгача;
  • Ислом Каримов кўчаси бўйлаб Халқлар дўстлиги санъат саройи олди майдонигача бўлган кўчаларда автомобилларнинг ҳаракатланишига вақтинчалик чекловлар ўрнатилади.

“Ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланишни тавсия этамиз ва юзага келган ноқулайлик учун узр сўраймиз”, дейилади ҳокимлик хабарида.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг