Тошкентнинг айрим ҳудудлари газсиз қолади
Жамият
−
15 Апрель 2023 8105 1 дақиқа
Пойтахт Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманидаги айрим жойларда табиий газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади. Бу ҳақда “Ҳудудгаз Пойтахт” газ таъминоти филиали матбуот хизмати хабар берди.
Келтирилишича, туманнинг “Амир Темур” маҳалласи, Ўрта Осиё транс кўчасида жойлашган ер усти Д-76 миллиметрли ўрта босим газ қувурини хавфсиз жойга кўчириш ишларини амалга ошириш режалаштирилган.
Шу туфайли жорий йилнинг 17 апрель куни соат 11:00 дан 17:00 га қадар Ўрта Осиё транс 1-2-3-4 тор кўчаларида жойлашган жами 68 та уй хўжаликларида ҳамда ҳудуддаги 7 та улгуржи истеъмолчиларида табиий газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.
“Таъмирлаш ишлари якунлангач, табиий газ таъминоти қайта тикланади. Етказилаётган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз”, дейилади хабарда.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025