Тошкентнинг 4 туманида аҳоли орасида коронавирус аниқланган

Жамият

image

Тошкент шаҳрида бугунгача тўрт туманда коронавирус юқтирган беморлар аниқланди. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи, Республика бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков маълум қилди.

“Мамлакатимизда коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар сони 4 минг 22 нафарга етди. 5 июнь куни 160, касаллик қайд этилгандан буён эса 3 минг 247 нафар, яъни 80 фоиздан зиёд бемор тўлиқ соғайган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги тақдим этган маълумотга кўра, шифохоналарда 759 бемор даволанмоқда, 10 нафарининг аҳволи оғир, 3 нафарининг аҳволи ўта оғир. 49 мингдан кўпроқ фуқаро карантин тадбирлари билан қамраб олинган. Куни кеча 16 мингдан кўпроқ лаборатория текширувлари ўтказилган”, дейди Отабеков.

У карантин тадбирлари давом этаётгани ва коронавирус касаллиги бўйича эпидемик вазият мураккаблигича қолаётганини маълум қилди.

“5 июнь куни қайд этилган 20 беморнинг 6 нафари Самарқанд вилоятида, 5 нафари Бухоро вилоятида ва яна 5 нафари Тошкент вилоятида, 4 нафари Қашқадарё вилоятида аниқланган. Уларнинг 7 нафари аҳоли орасида қайд этилгани барчамизни сергак торттириши керак. Минг афсуски, охирги аниқланган 15 беморнинг 3 нафари Тошкент шаҳри аҳолиси орасида қайд этилди. Шундай қилиб, Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур, Юнусобод, Яшнобод, Миробод туманларида коронавирус касаллигига чалиниш ҳолатлари аҳоли орасида қайд этиляпти”, деди инспекция раҳбари.

Эслатиб ўтамиз, кеча Ўзбекистонда коронавирус беморларининг даволаниши бўйича рекорд ўрнатилди. Хусусан, биргина Тошкентда 140 нафар бемор соғайди.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

349

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг