Тошкентнинг 3 та туманида электр энергияси вақтинча чекланади

Жамият

image

Бугун, 27 июнь куни таъмирлаш ишлари сабабли Тошкент шаҳрининг Яшнобод, Мирзо Улуғбек ва Олмазор туманларининг баъзи жойларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Ахборот хизмати хабар берди.

Унга кўра, 27 июнь куни Тошкент шаҳрида куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида 7 та маҳалланинг айрим кўчаларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилади.

  • Яшнобод тумани: “Янги давр” МФЙнинг айрим кўчаларида соат 10:00 дан 15:00 гача;
  • Мирзо Улуғбек тумани: “Қори Ниёзий” МФЙнинг айрим кўчаларида соат 10:00 дан 16:00 гача;
  • Олмазор тумани: “Умид” МФЙнинг айрим кўчаларида соат 10:00 дан 14:00 гача.

Юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши ва электр таъминоти тикланиши мумкин.

Муҳсинжон Умурзоқов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

электр энергияси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг