Тошкентнинг 2 та туманига бош солиқчилар тайинланди
Жамият
−
21 Май 2021
10534Тошкент шаҳрининг Учтепа ва Бектемир туманларига бош солиқчилар тайинланди. Бу ҳақда ҳар иккала туман ҳокимлиги Матбуот хизматлари хабар берди.
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раисининг жорий йил 10 майдаги буйруғига асосан, Ғиёс Мирвасилович Дўстмухамедов Учтепа туман ДСИ бошлиғи вазифасини бажарувчиси этиб тайинланди.
У шу кунга қадар Тошкент шаҳар ДСБ нинг Жисмоний шахсларга хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.
Шунингдек, Азизжон Эшқувватов Бектемир тумани Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди.
1984 йилда Украина Республикаси Қрим вилояти Керчь шаҳрида туғилган. 2009 йилда Тошкент Молия институтини тамомлаган.
2019 йилнинг 2 декабридан ҳозирги вақтгача Тошкент шаҳар Бектемир тумани Давлат солиқ инспекцияси бошлиғининг ўринбосари лавозимида ишлаб келган.