Тошкентлик ҳайдовчиларда стикер борми?

Жамият

Тошкент кўчалари автомобилларсиз бўшаб қолди north_east

Тошкент кўчалари автомобилларсиз бўшаб қолди

Маълумки, жорий йилнинг 28 март куни Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг 30 март соат 06:00 дан 20 апрель соат 00:01 га қадар вилоятлараро, Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларида Давлат хизматлари марказлари томонидан бериладиган махсус рухсатнома (стикер)ларсиз автомобиль бошқаришни тақиқланди.

Агар кимда-ким ушбу талабга бўйсунмасдан, карантин қоидасини бузиб махсус рухсатномасиз кўчаларда автомобиль билан ҳаракатланадиган бўлса, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддасига кўра базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 бараваридан 30 бараваригача, мансабдор шахслар эса 30 бараваридан 50 бараваригача жаримага тортилади.

QALAMPIR.UZ ва Тошкентдаги ҳолатни ўрганиш мақсадида Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ходимлари билан рейдга чиқди.

Ушбу рейд давомида ЙПХ ходимлари томонидан автомобиллар тўхтатилиб уларнинг ҳужжатлари кўздан кечирилди. Айрим ҳайдовчилар махсус рухсатнома (стикер)га эга бўлган ҳолда шаҳар бўйлаб автомобиль бошқараётган бўлса, яна айримлари рухсатнома (стикер)сиз ҳаракатланаётгани маълум бўлди. Бошқалар эса зарурат юзасидан дорихона, шифохона ва озиқ-овқат олиб келиш учун кўчага чиққанини маълум қилди.  "Гуруч курмаксиз бўлмайди", дейишганидек пойтахт кўчаларида махсус рухсатнома (стикер)сиз киракашлик қилиб юрган ҳайдовчиларга ҳам гувоҳи бўлдик. Уларга нисбатан қонун доирасида чора кўрилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

117

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг