Тошкент кўчалари автомобилларсиз бўшаб қолди

Жамият

Маълумки, жорий йилнинг 28 март куни Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг 30 март соат 06:00 дан 20 апрель соат 00:01 га қадар вилоятлараро, Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларида Давлат хизматлари марказлари томонидан бериладиган махсус рухсатнома (стикер)ларсиз автомобиль бошқаришни тақиқлашга қаратилган қарори эълон қилинган эди. Кеча, 30 март куни ушбу қарор янада такомиллаштирилиб, махсус рухсатнома (стикер) бериш тартибига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Хўш, стикерсиз автомобилларга нисбатан қандай чоралар кўрилмоқдан? Бундан бохабар бўлиш мақсадида QALAMPIR.UZ Тошкент кўчаларида бўлди. 

Тошкентда автомобилларнинг қатнови ўтган икки кун давомида камайган. 

Айни вақтда йўлларда Йўл патруль хизмати, Миллий гвардия ва Патруль-пост хизмати ходимларидан иборат учлик фаолият олиб бормоқда. Уларнинг белгиланган вазифалари бор. Пост патруль хизмати ходимлари уйдан чиқолмайдиган боқувчисиз кексаларга ёрдам бериш, дорихона ва бозордан керакли нарсаларни олиб келишда ёрдамлашиш ҳам юклатилган.

Лавҳани юқоридаги слайдерда кўришингиз мумкин. 


Мақола муаллифи

Теглар

карантин Тошкент кўчалари

Баҳолаганлар

165

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг