Тошкентга янги солиқбоши тайинланди
Жамият
−
16 Ноябрь 2021
9737Юнусжон Насимжонов Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу маълумотни Давлат солиқ қўмитаси QALAMPIR.UZ’га тасдиқлади.
Тошкент шаҳар ДСБнинг собиқ бошлиғи Нормат Тўлқунович Турсунов Навоий вилояти ҳокими этиб тайинланганди.
Маълумот учун, Насимжонов Юнусжон Зохидович 1967 йил Тошкент шаҳрида туғилган.
1991 йил Тошкент давлат техника университетини совитиш машиналари ва қурилмалари мутахассислиги, 1997 йил Тошкент молия институтини молия ва кредит мутахассислиги бўйича тамомлаган.
Юнусжон Насимжонов меҳнат фаолиятини 1991 йилда Ташгорагропром корхонаси ишчисидан бошлаб, кейинчалик 1993-2000 йилларда Тошкент шаҳар Сергели тумани давлат солиқ инспекцияси инспектори, катта инспектори, бош инспектори, бўлим бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
2000-2004 йилларда Тошкент шаҳар Миробод тумани давлат солиқ инспекцияси бўлим бошлиғи, 2004-2010 йилларда Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани давлат солиқ инспекцияси бўлим бошлиғи, инспекция бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида, шунингдек 2010-2012 йилларда Тошкент шаҳар Яшнобод тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимида фаолият олиб борган.
2012-2018 йилларда Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари, биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
2018 йилда Давлат солиқ қўмитаси бошқарма бошлиғи лавозимида ишлаган.
2018-2020 йилларда Фарғона вилояти, 2020 йил март ойидан декабрь ойига қадар Жиззах вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
2020 йил декабрь ойидан Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари сифатида фаолият кўрсатмоқда. Юнусжон Насимжонов солиқ хизматининг I даражали маслаҳатчиси унвонига эга.
LiveБарчаси