Тошкентга пиёда ёки велосипедда кириб-чиқиш мумкинми?
Жамият
−
24 Март 2020
14356Маълумки, бугун соат 00:01 бошлаб Тошкентни вилоятлар билан боғловчи дарвозалар тўлиқ ёпилди. Айни вақтда таҳририятимизга кўплаб фуқаролар мурожаат қилмоқда. Мурожаатда фуқароларнинг Тошкент шаҳрига пиёда ёки велосипедда кириб-чиқишида тўсиқлар бор-йўқлиги сўралган. QALAMPIR.UZ ушбу масалага яна бир бор аниқлик киритиш мақсадида ИИВ Матбуот хизмати раҳбари Шоҳруҳ Ғиёсовга юзланди.
Унга кўра, Тошкент шаҳрига постлар орқали пиёда ёки велосипедда кириб чиқишда ҳозирча ҳеч қандай тақиқлар қўйилмаган. Фақатгина фуқаролар карантин вақтида белгиланган талабларни бажариши лозим бўлади. Велосипедини дезинфекция қилдириш, ниқоб тақиш ва бошқа талаблар фуқаролар томонидан ҳеч қандай қаршиликсиз бажарилиши шарт.
Аввалроқ Транспорт вазирлиги Тошкент шаҳрига республиканинг барча ҳудудларидан кириш ва чиқишни ҳар қандай транспорт воситаларида (автобус, автомобиль, авиа, темир йўл) 2020 йилнинг 24 март куни соат 00:01 дан бошлаб тўхтатиш бўйича қарор қабул қилингани, Тошкент шаҳрига кириш ва чиқишдаги чекловлар юк ташиш билан боғлиқ ҳолларга, шунингдек, Тошкент шаҳрида доимий яшовчи (рўйхатдан ўтган) шахсларга Тошкент шаҳрига кириш учун татбиқ этилмаслиги белгиланини маълум қилганди.
Кейинроқ ИИВ Матбуот хизмати раҳбари ўрнатилган тақиқлар фақат автобус, автомобиль, авиаташув ва темир йўлга алоқадор бўлиб, Тошкент вилояти туманларидан ишга қатновчилар ёки пойтахтдан бирор юмуш билан Тошкент вилоятига йўлга чиқувчилар постлардан автомобилсиз ўтишлари мумкинлигини айтганди.
Жорий йилнинг 24 март куни Тошкентни вилоятлар билан боғловчи барча постлар (йўл патруль хизмати маскани) 00:01дан эътиборан номаълум муддатга ёпилди.
LiveБарчаси