Тошкентга мингга яқин россиялик келиши кутилмоқда

Спорт

−

image

Хабарингиз бор,  Сречко Катанец бошчилигидаги футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентда Россия терма жамоасига қарши назорат ўйинида майдонга тушади. Ўйин “Пахтакор” стадионида бўлиб ўтади.

Хабарларга кўра, Ўзбекистон-Россия ўйинини томоша қилиш учун Россиядан мингга яқин мухлислар Ўзбекистонга келиши мумкин. Ўйин учун меҳмон томонга 1000 та квота ажратилган.  

“Чипта савдолари РФИ веб-сайтида ва Россия терма жамоасининг ижтимоий тармоқларида эълон қилинади”, деб хабар берди РФИ матбуот хизмати.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон – Россия учрашуви 20 ноябрь куни соат 17:00да старт олади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

245

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг