Тошкентга келтирилган янги автобусларнинг “мотор”и музлаб қолаётгани айтилди

Жамият

image

Ҳаво ҳароратининг -20 дан ортиқ даражага кескин пасайиши оқибатида Тошкентга келтирилган янги автобуслар двигатель ҳаво тизими яхлаб қолмоқда. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ маълум қилди. 

Қайд этилишича, ушбу ҳолатни бартараф этилиши юзасидан автобусларга тезкор сервис ва жорий таъмир хизматлари кўрсатишни талаб даражасида ташкил этиш учун завод мутахассислари билан ҳамкорликда автобусларнинг техник кўрсаткичлари кўриб чиқилиб, носозликлар бартараф этилиши таъминланган. 

Юқоридаги кўрсатиб ўтилган сабабларга кўра, автобусларни ўз вақтида йўналишларга чиқарилиши бўйича 30-35 дақиқа вақт мобайнида кечикишлар содир бўлган. Бугун, 12 январь куни соат 08:35 да барча йўналишлар бўйича режага асосан автобуслар чиқарилиши таъминланди. 

Бундан ташқари, совуқ об-ҳаво шароитида йўлларда автобус йўналишлари ҳаракати кескин секинлашишини инобатга олган ҳолда, йўловчиларнинг транспорт хизматларига бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида, “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ томонидан MAN RR3 (сайёҳлик) русумли жами 20 та автобуслар ажратилиб, 101-сонли “Дарҳон маҳалласи – Буюк Ипак йўли метроси” ва 110-сонли “FOOD CITY савдо мажмуаси – ТТЗ АШБ” мавжуд,  шунингдек “ТТЗ АШБ – ТТЗ бозори - Буюк Ипак йўли метроси” (Буюк Ипак йўли кўчаси орқали),  “ТТЗ АШБ” – Чимён бекати – Академшаҳар - “Буюк Ипак йўли метроси” (М.Улуғбек кўчаси орқали),  “Академшаҳар бекати (М. Улуғбек ҳайкали) – Буюк Ипак йўли метроси - Машинасозлар метроси”,  “М.Улуғбек туман ИИББ - ТТЗ АШБ” (Буюк Ипак йўли кўчаси орқали),  “Аграр Университети (Селхоз) – Буюк Ипак йўли метроси” (Т.Малик, М.Улуғбек кўчалари орқали) автобус йўналишларига чиқарилган.


Мақола муаллифи

Теглар

об-ҳаво Тошшаҳартрансхизмат автобус аномал совуқ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг