Тошкентдан Урганчга учаётган самолётни ҳам чақмоқ урди

Олам

image

Кеча, 19 май куни C6089 Тошкент-Урганч йўналиши бўйича парвозни амалга ошириш вақтида “Centrum Air” авиакомпаниясининг ҳаво кемасини чақмоқ урди. Бу ҳақда компания хабар берди.

Ушбу рейсга дастлаб тайинланган Airbus 330 самолётига чақмоқ урилиши ортидан ҳаво кемаси техник хизмат кўрсатишга юборилган, бу эса авиакомпаниянинг кейинги бир қатор рейслари кечикишига сабаб бўлган.

C6089 рейсини жадвал бўйича амалга ошириш мақсадида бортни сиғими кичикроқ бўлган ҳаво кемасига (Airbus Air 320) алмаштириш тўғрисида қарор қабул қилинган. Оқибатда 40 нафар йўловчи ушбу рейс билан уча олмаган.

Йўловчиларга дарҳол танлов имконияти: чипта нархини тўлиқ қайтариш ёки энг яқин бўш рейсга (жумладан, бошқа ташувчиларнинг рейсларига) қайта банд қилиш таклиф этилган. Кутиш вақти узоқ давом этган йўловчилар авиакомпания ҳисобидан меҳмонхонага жойлаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Centrum Air” авиакомпаниясининг Тошкент – Гуанчжоу – Тошкент йўналишидаги рейси самолётни чақмоқ уриши сабаб кечиктирилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Урганч Centrum Air

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг