Тошкентдан учган самолёт дрон ҳужуми сабаб Қозон аэропортига қўна олмади
Олам
−
11:16
9373Бугун, 20 январь куни Тошкентдан ҳавога кўтарилган "Red Wings" авиакомпаниясининг йўловчи самолёти Қозон халқаро аэропортига қўна олмади. Бу ҳақда "Flightradar24" портали маълум қилди.
Самолёт етиб келиш жойидан тахминан 80 километр узоқликда айланиб чиқди. Қозон аэропорти самолётларни қабул қилмаётгани боис Тошкентдан парвоз Самарага йўналтирилди. WЗ1512 рейси маҳаллий вақт билан соат 07:43 да Самарадаги муқобил аэропортга қўнди. Билдирилишича, Татаристон пойтахти аэропорти очилиши биланоқ, самолёт ўзининг дастлабки манзилига сафарини давом эттиради. Кутиш даврида рейс йўловчиларига авиация қоидаларига мувофиқ хизматлар кўрсатилади.
Бугун, 20 январга ўтар кечаси Қозон шаҳрига Украина учувчисиз учоқлари ҳужум қилгани ҳақида Телеграм каналлари ва ОАВ хабар берди.
ВЧК-ОГПУ, "Маш" ва бошқа каналлардан олинган маълумотларга кўра, портлаш, дастлабки маълумотларга кўра, Қозондаги Горбунов авиация заводи ҳудудида содир бўлган. Шу билан бирга, маҳаллий аҳоли шаҳарнинг Авиастроителний, Москва, Кировский ва Ново-Савинский туманларида бир нечта портлаш овозини эшитган.
Шу фонда Татаристон пойтахти аэропорти рейсларни қабул қилиш ва жўнатишни вақтинча тўхтатди. Росавиация вакили Артем Кореняко ўзининг Telegram-каналида бундай чоралар “фуқаролик самолётларининг парвозлари хавфсизлигини таъминлаш учун” жорий этилганини ёзди.
"Маш"нинг ёзишича, зарба, дастлабки маълумотларга кўра, “Лютий” русумли учувчисиз учоқ томонидан амалга оширилган. Қурбонлар ва жароҳатлар ҳақида маълумотлар йўқ.