Тошкентдан Истанбулга учган самолётда қирғизистонлик аёлнинг кўзи ёриди
Жамият
−
27 Апрель 2023
8694“Ўзбекистон ҳаво йўллари”нинг Тошкент-Истанбул рейси бўйича учган самолётда қирғизистонлик аёлнинг кўзи ёриди. У экипаж аъзолари ёрдами билан ўғил фарзандни дунёга келтирди. Бу ҳақда “Ensonhaber” хабар берди.
Тошкент-Истанбул рейсини амалга оширган “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАКга тегишли самолёт Туркия ҳаво ҳудудига киргач, Қирғизистон фуқароси Ситора Абдуманнопованинг туғруқ оғриқлари кучайган.
27 ёшли ҳомиладор аёл самолётда мос жойга ўтказилиб, туғруққа тайёргарлик бошланган. Самолёт капитани йўловчилар орасида шифокор бор-йўқлигини билиш мақсадида эълон қилган. Туғилиш жараёнида кабина экипажи ёрдам берган. 28 ҳафтада туғилган чақалоқ ўғил бола экани маълум қилинган.
Бунинг ортидан самолёт капитан учувчиси Истанбул аэропорти ҳаво ҳаракатини бошқариш минораси билан боғланиб, самолётда туғилиш ўтказилишини ва тиббий гуруҳларнинг тайёр туришини сўраган.
Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК самолёти соат 20:15 да Истанбул аэропортига қўнди. 28 ҳафталик чақалоқ ва она тез ёрдам машинасида шифохонага олиб келинганида уларнинг аҳволи яхши эканлиги маълум бўлди.
LiveБарчаси