Тошкентдан Гуанчжоуга учаётган самолётни чақмоқ урди

3-саҳифа

image

“Centrum Air” авиакомпаниясининг Тошкент – Гуанчжоу – Тошкент йўналишидаги рейси самолётни чақмоқ уриши сабаб кечиктирилди. Бу ҳақда авиакомпания расмий баёнот берди.

Маълум қилинишича, ҳодиса аввалги рейсни амалга ошириш вақтида юз берган. Шундан сўнг, ҳаво кемаси хавфсизлик талаблари ва амалдаги авиация стандартларига мувофиқ зудлик билан парвозлардан четлаштирилган ҳамда техник кўрик, диагностика ва тиклаш ишлари бошланган.

Текширув якунларига кўра, авиакомпания мазкур йўналиш учун бошқа ҳаво кемасини жалб қилишга қарор қилган.

Қайд этилишича, мажбурий кутиш даврида барча йўловчилар меҳмонхонага жойлаштирилган ва уч маҳал овқат билан таъминланган.

Янгиланган жадвалга кўра, C6512D Гуанчжоу – Тошкент рейси кеча, 18 май куни маҳаллий вақт билан соат 20:25 да учиб, Тошкентга бугун, 19 май куни соат 00:50 да Тошкент халқаро аэропортига келиб қўнган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Uzbekistan Airways”нинг Истанбул–Тошкент йўналишидаги HY272 рейси техник сабаблар туфайли ортга қайтгани ҳақида хабар берилганди. Парвоз вақтида салон ва кабинадаги босим беқарорлиги бўйича сигнализация ишга тушгани сабабли, экипаж самолётни хавфсизлик нуқтаи назаридан Истанбул аэропортига қўндиришга қарор қилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

самолёт чақмоқ Centrum Air кечиктирилди

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг