Тошкентдан Дубайга учган рейслар ортга қайтди 

Жамият

image

Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) ҳаво ҳудудининг қисман ёпилиши муносабати билан Тошкентдан Дубайга учган рейслар жўнаш аэропортига қайтмоқда. Бу ҳақда “Uzbekistan Airports” хабар берди.

Маълум бўлишича, бугун, 16 март куни “Centrum Air" авиакомпаниясининг Тошкент – Дубай йўналиши бўйича C6-351 рейси Тошкент халқаро аэропортига қайтган.

“Uzbekistan Airways” авиакомпаниясининг Тошкент – Дубай йўналиши бўйича HY-333 рейси ҳам жўнаб кетиш аэропортига қайтган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ БААнинг Дубай шаҳри халқаро аэропорти яқинида учувчисиз учиш аппарати ҳужуми оқибатида ёқилғи сақланадиган баклардан бири ёниб кетгани ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

БАА Uzbekistan Airports Тошкент – Дубай

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг