Тошкентдан Дубайга олиб кетилаётган салкам 2 кг олтин тўхтатилди
3-саҳифа
−
21 Май 2906 1 дақиқа
Тошкент аэропортида 2 килограммга яқин олтинни ноқонуний Дубайга олиб чиқмоқчи бўлганлар ушланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Тошкент халқаро аэропортида ўтказилган тезкор тадбир ортидан катта миқдордаги олтин қуймаларнинг мамлакатдан ноқонуний олиб кетилишига чек қўйилган.
Хусусан, Тошкент – Дубай йўналиши бўйича парвоз қилишни режалаштирган, 1980 йилда Андижон вилоятида туғилган, ҳозирда Тошкент шаҳрида яшовчи шахснинг юклари текширувдан ўтказилган.
Натижада унга тегишли чамадоннинг ички таянч қисмига жами 1 кг 923 гр олтин қуймалар яширилганлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган.
Шунингдек, ушбу ноқонуний ишга 1992 йилда Тошкент вилоятида туғилган, муқаддам Жиноят кодексининг 182-моддаси (Божхона тўғрисидаги қонунчиликни бузиш) билан судланган фуқаронинг алоқадорлиги аниқланган. Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқандда 3 дона қадимий тангаларни бошқа мамлакатга олиб ўтмоқчи бўлганлар қўлга тушганди.
Live
Барчаси