Самарқандда қадимий тангаларни олиб чиқмоқчи бўлганлар ушланди
Олам
−
28 Апрель 2339 1 дақиқа
Самарқандда 3 дона қадимий тангаларни бошқа мамлакатга олиб ўтмоқчи бўлганлар қўлга тушди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси хабар берди.
Маълум қилинишича, Самарқанд халқаро аэропорти орқали хорижий давлатга парвоз қилаётган йўловчининг қўл сумкаси ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилганида, оғзаки сўровда маълум қилинмаган 3 дона қадимий тангалар борлиги аниқланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Маълумот учун, амалдаги қонунчиликка мувофиқ, эллик йил муқаддам ва ундан олдин яратилган маданий бойликлар, жумладан нумизматик ашёларни Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш қатъиян тақиқланади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистондан қуйма олтин бўлакларини чақалоқ таглиги ичига яширган ҳолда олиб чиқишга бўлган уриниш фош этилганди.
Live
Барчаси