Тошкентдаги ЙТҲда 38 ёшли пиёда ҳалок бўлди
3-саҳифа
−
01 Февраль 2021
3209Кеча, 31 январь куни тахминан соат 20:15 да Тошкент шаҳар Яшнобод туманидаги Охангарон кўчасида (“Шош” ресторани қаршисида) 26 ёшли Б.М. бошқарувидаги Nexia автомобили 38 ёшли пиёда С.М.ни уриб юборган. Бу хақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Юз берган ЙТҲ оқибатида пиёда тиббиёт муассасасига етиб бормасдан вафот этди.
Ҳайдовчи йўлни белгиланмаган жойидан кесиб ўтаётган пиёдани кўрмай қолганлиги ЙТҲнинг тахминий сабаби деб айтилмоқда.
Ушбу факт асосида ЖК 266 моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) бўйича жиноий иш қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда