Тошкентдаги йирик савдо дўконининг томига ўт кетди (видео)
3-саҳифа
−
15 Май 6332 1 дақиқа
Бугун, 15 май куни Тошкент шаҳар Сергели туманида жойлашган йирик савдо дўконларининг бирида ёнғин чиқди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, соат 10:15 да Сергели тумани Сергели-3 даҳаси Қипчоқ кўчасида жойлашган “Havas” дўконинг том қисмида ёнғин содир бўлгани тўғрисида ФВБга хабар тушган.
Шунга кўра, 4 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 10:21 да воқеа жойига етиб бориб, ҳозирда уни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда. Вазият тўлиқ назоратга олинган. Воқеа жойига Тошкент шаҳар ва туман ФВБ раҳбар ходимлари етиб борган. Бирламчи маълумотларга кўра, тан жароҳати олганлар тўғрисида маълумот тушмаган. Ёнғин соат 11:00 да қуршаб олинган ва соат 11:04 да бартараф этилган.
Дўкон маъмуриятининг QALAMPIR.UZ'га маълум қилишича, ёнғиннинг сабаби бино томига эгаси томонидан ўрнатилган қуёш панели бўлган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Сергели туманида жойлашган омборхонада ёнғин содир бўлганди.