Тошкентдаги яна бир кўча вақтинча ёпилди

Жамият

image

Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманидаги Бешқайрағоч кўчаси кесишмасидан Беруний кўчаси кесишмасигача бўлган бир томонлама йўналиш 3 кунга ёпилди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Шайхонтоҳур туманидаги қурилиш-монтаж ишлари сабабли Кичик ҳалқа автомобиль йўлининг Бешқайрағоч кўчаси кесишмасидан Беруний кўчаси кесишмасигача бўлган бир томонлама йўналиш қисми 25 июль 15:00 дан 28 июль 06:00 гача барча транспорт воситалари ҳаракати учун ёпилади.

“Кўрсатилган давр мобайнида муқобил йўналишлардан фойдаланишингни тавсия қиламиз. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!” дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ жорий йилнинг 19 июль кунидан бошлаб Тошкент шаҳрининг Сергели туманидаги Обиҳаёт кўчасида 19 июль кунидан 18 августга қадар транспорт воситалари ҳаракати вақтинча тўхтатилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент кўча Беруний

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг