Тошкентдаги Ядро физикаси институтининг 6 гектар майдони ёниб кетди
Жамият
−
22 Июль 2023
6314Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидаги “Улуғбек” шаҳарчасида 6 гектарга яқин майдон ёниб кетди. Бу ҳақда бугун, 22 июль куни Экология вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Вазирликка кўра, ёнғин шаҳарчада жойлашган Фанлар академияси қошидаги Ядро физикаси институтига тегишли яшил боғ ҳудудида содир бўлган. Экология вазирлиги томонидан тезкор ишчи гуруҳ тузилиб, воқеа жойида ўрганиш ишлари олиб борилган бўлиб, ёнғин сабаби, оқибатлари ва бошқа тафсилотлар аниқланаётгани айтилмоқда.
“Ўрганиш натижаларига кўра батафсил маълумот берилади”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 15 июль куни Жиззахнинг Зомин туманида жойлашган тоғ бағрида катта ёнғин содир бўлганди. Ёнғин оқибатида тоғ бағрида тахминан 50 сотих майдонда қуруқ хаслар ёнган эди.
LiveБарчаси
16:25