Тошкентдаги Вебстер университети марказига директор тайинланди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Расул Неъматович Раҳмонов Тошкент шаҳридаги Вебстер университетининг таълим дастурларини амалга ошириш маркази ижрочи директори этиб тайинланди.

Марказ олий таълим муассасаси ҳисобланиб, ахборот-коммуникация технологиялари, оммавий ахборот воситалари, тадбиркорлик, табиий фанлар ва педагогика соҳаларида мутахассислар тайёрлайди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг март ойида Тошкент шаҳрида Вебстер университетининг таълим дастурларини амалга ошириш маркази ташкил этилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

tayinlov Vebster

Баҳолаганлар

228

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг