Тошкентдаги Вебстер университети марказига директор тайинланди
Local
−
01 June 2019 12829 1 minute
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Расул Неъматович Раҳмонов Тошкент шаҳридаги Вебстер университетининг таълим дастурларини амалга ошириш маркази ижрочи директори этиб тайинланди.
Марказ олий таълим муассасаси ҳисобланиб, ахборот-коммуникация технологиялари, оммавий ахборот воситалари, тадбиркорлик, табиий фанлар ва педагогика соҳаларида мутахассислар тайёрлайди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг март ойида Тошкент шаҳрида Вебстер университетининг таълим дастурларини амалга ошириш маркази ташкил этилганди.
Live
All