Тошкентдаги учта йўл 10 кунга ёпиляпти
Жамият
−
16 Октябрь 2020
7390Пойтахт Тошкентдаги учта йўл эртага, 17 октябрдан эътиборан 10 кунга ёпилмоқда. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар бермоқда.
Қайд этилишича, йўл таъмирлаш ишлари сабабли жорий йилнинг 17 октябрь куни соат 00:00 дан 27 октябрь кунига қадар қуйидаги йўл қисмлари ҳаракатланиш учун ёпилади:
— Фарғона йўли кўчасидан Compass СКМга ўтувчи йўл;
—Compass СКМ яқинидаги кўприк остидаги қайтиш йўли (разворот);
— ТХАЙдан Фарғона йўли кўчасига чиқувчи йўл.
“Вужудга келиши мумкин бўлган тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланишни тавсия қиламиз”, дейилади пойтахт ҳокимлиги хабарида.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023