Тошкентдаги синтепон ишлаб чиқариш цехида ёнғин содир бўлди
Жамият
−
19 Апрель 2021
3545Тошкент шаҳридаги Яккасарой туманидаги синтепон ишлаб чиқарадиган цехларнинг бирида ёнғин содир бўлган. Бу ҳақда Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, пойтахт Тошкентнинг Яккасарой тумани Қушбеги массивида жойлашган цехда ёнғин содир бўлгани тўғрисидаги хабар Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг навбатчилик қисмига кеча, 18 апрель куни соат 20:46 да келиб тушган.
Воқеа жойига тез орада Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг 10 га яқин ёнғин-қутқарув экипажлари етиб борган.
Қайд этилишича, соат 21:21 да ёнғин қуршаб олиниб, 21:41 да тўлиқ ўчирилган. Ёнғиндан оқибатида жабрланганлар йўқ.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023