Тошкентдаги синтепон ишлаб чиқариш цехида ёнғин содир бўлди

Local

image

Тошкент шаҳридаги Яккасарой туманидаги синтепон ишлаб чиқарадиган цехларнинг бирида ёнғин содир бўлган. Бу ҳақда Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, пойтахт Тошкентнинг Яккасарой тумани Қушбеги массивида жойлашган цехда ёнғин содир бўлгани тўғрисидаги хабар Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг  навбатчилик қисмига кеча, 18 апрель куни соат 20:46 да келиб тушган.

Воқеа жойига тез орада Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг 10 га яқин ёнғин-қутқарув экипажлари етиб борган.

Қайд этилишича, соат 21:21 да ёнғин қуршаб олиниб, 21:41 да тўлиқ ўчирилган. Ёнғиндан оқибатида жабрланганлар йўқ.


Tags

Rate Count

119

Rating

2.9

Rate this article

Share with your friends