Тошкентдаги ошхона ва новвойхона 2,4 млрд сўмлик газни ўмарди

3-саҳифа

image

Тошкент шаҳридаги умумий овқатланиш жойи ва новвойхонада 2,4 миллиард сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.

Хабарга кўра, Бош прокуратура ва “Ҳудудгаз Пойтахт” газ таъминоти филиали комплаенс назорат тузилмалари иштирокида Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида ўтказилган рейд вақтида қонун бузилиши ҳолати фош этилган. Хусусан, туманнинг Қоратош кўчасида жойлашган, фуқаро Г.Ш. га тегишли умумий овқатланиш маскани ва новвойхонада хатлов ўтказилган. Натижада истеъмолчи муқаддам газ тармоғидан ажратилганига қарамай, ўзбошимчалик билан тармоққа уланиб олгани маълум бўлган. 

Шу билан бирга, бинога ўрнатилган газ ҳисоблаш ускунаси носоз ҳолатда экани ва ундаги бир марталик тамғага ташқи таъсир ўтказилгани ҳам қайд этилган. 

Ҳолат юзасидан далолатнома тузилиб, 2 миллиард 463 миллион сўм зарар қайта ҳисоб-китоб қилинган ва барча ҳужжатлар ҳуқуқ-тартибот органларига юборилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сирдарё туманида 3,4 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган фермер хўжалиги аниқланган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент Энергетика вазирлиги табиий газ ошхона Ҳудудгаз Пойтахт новвойхона

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг