Тошкентдаги мис цехда юз берган портлашда бир киши ҳалок бўлди

3-саҳифа

image

Тошкент шаҳрининг Чилонзор тумани Астробод кўчасида жойлашган мис қувурлари ишлаб чиқариш цехида содир бўлган портлаш оқибатида бир киши ҳалок бўлди, 16 киши жароҳатланди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Келтирилишича, цехнинг бир қаватли бостирмаси (ангар)да технологик жараённи бузилиши сабабли портлаш ҳодисаси содир бўлиб, ёнғин юзага келган. Оқибатда цехнинг том қисми конструкцияларининг қулаб тушиши ва 50 квадрат метр майдонда ички қисми ва дастгоҳларининг ёнишига олиб келган.

Зудлик билан воқеа жойига ФВВ ва шаҳар ФВБ раҳбарияти бошчилигида ёнғин-қутқарув экипажлари ва бошқа тегишли ташкилотлар ҳодимлари етиб борган. Ҳозирда вазият оқибатларини бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.

Ҳодиса оқибатида 1 нафар фуқаро воқеа жойида ҳалок бўлган ва 16 нафар фуқаро турли даражада тан жароҳати олиб, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига ётқизилган.

Эслатиб ўтамиз, бугун 14 июнь куни соат 09:50 да Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Астробод кўчасида жойлашган мис қувурлари ишлаб чиқариш цехида портлаш содир бўлганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент цех портлаш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг