Тошкентдаги Меҳрибонлик уйида болани калтаклаган тарбиячига чора кўрилди

Жамият

image

Тошкентдаги 21-сонли Меҳрибонлик уйи тарбияданувчисини калтаклаган тарбиячи билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Халқ таълими бош бошқармаси маълум қилди.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси томонидан тузилган ишчи гуруҳи ўрганиш олиб борган. Ишчи гуруҳига бош бошқарма бошлиғи Яшин Султонов раҳбарлик қилган.

Ўрганиш хулосасига кўра, хабарда эълон қилинган ҳолат ўз исботини топган. Ҳақиқатан, тарбиячи Б.А. 21-сонли Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиси М.А.га нисбатан қўпол муомалада бўлган ва жисмоний куч ишлатгани аниқланган. Тарбиячи Б.А. билан ўрнатилган тартибда меҳнат шартномаси бекор қилиниб, ўз вазифасидан озод қилинган. Ҳозирда ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари амалга оширилмоқда.

Қайд этилган ҳолат юзасидан таълим муассаса маъмурияти ҳамда тарбиячи-ходимлари билан суҳбат ўтказилиб, бундай нохуш вазиятларнинг олдини олиш бўйича зарур кўрсатма ва тавсиялар берилган.

Аввалроқ, Юнусобод туманидаги Меҳрибонлик уйида тарбияланувчи болада ташқи жароҳатлар топилгани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

Меҳрибонлик уйи

Баҳолаганлар

241

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг