Тошкентдаги марказий кўчалардан бири қисман ёпилди

Жамият

image

Тошкент шаҳридаги Кичик ҳалқа йўли кўчасининг бир қисми автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилади. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Тошкент шаҳридаги истеъмолчиларни энергия ресурслари билан барқарор таминлаш мақсадида Амир Темур шоҳ кўчасининг Кичик ҳалқа йўли кўчаси билан кесишган қисмида (Миробод тумани) 110 кВ бўлган юқори кучланишли ер ости электр узатиш кабел тармоқларини ўтказиш ишлари амалга оширилиши режалаштирилган. 

Шу сабабли, жорий йилнинг 9 сентябрь куни соат 20:00 дан 10 сентябрь куни 09:00 гача ҳамда 10 сентябрь куни 20:00 дан 11 сентябрь куни 09:00 га қадар Кичик ҳалқа йўли кўчасининг Амир Темур шоҳ кўчаси билан кесишмасидан Фарғона йўли кўчасига йўналган томонида 60 метр узунликдаги қисми (Тошкент Темир йўл техникаси музейи қаршиси) барча турдаги автотранспорт воситалари ҳаракати учун ёпилади.

Ҳайдовчилардан эса айланма йўллардан фойдаланиш сўралмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made