Тошкентдаги мактабларда оммавий қирғин содир этилиши ҳақида хабарлар тарқалди
Жамият
−
30 Январь
35009Ижтимоий тармоқлар ҳамда Telegram мессенжеридаги канал ва гуруҳларда “Тез орада Тошкент мактабларида оммавий қирғин содир этилиши” ҳақидаги ваҳимали хабарлар тарқатилмоқда. Ички ишлар вазирлиги уларнинг ҳақиқатга мос келмаслигини маълум қилди.
“Айтиш ўринлики, бу каби ёлғон хабарларни тарқатишдан кўзланган асосий мақсад – аҳоли орасида ваҳима, саросима қўзғашга эришишдир. Айни провокациялар МДҲ ҳудуди учун биринчи ҳолат эмас. Шундай ахборий ҳужумлар Россия, Қозоғистон ижтимоий тармоқларида ҳам кузатилган эди”, дейилади хабарда.
Расмийлар жамоатчиликни хотиржамликка, ёлғон маълумотга берилмасликка чақирмоқда.
“Агар шу каби хабарларга кўзингиз тушса, у ҳолда ҳуқуқ-тартибот идораларини хабардор қилинг! Эслатиб ўтамиз, аҳоли ўртасида ёлғон ахборот тарқатганлик учун жавобгарлик мавжуд”, дея эслатиб ўтилган.